Микроҳудуддан ташқаридаги мактабларда 1-синфга қабул бошланди
Local
−
01 August 2024 4552 1 minute
Бугун, 1 август куни соат 11:00 дан микроҳудуддан ташқаридаги мактабларнинг 1-синфига қабул бошланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, аризалар юборилган вақт кетма-кетлигида қабул қилинади. Белгиланган квотага мос равишда аризалар қабул қилингандан сўнг қабул жараёнлари автоматик тарзда тўхтатилади.
Бола микроҳудуддан ташқаридаги мактабга қабул қилинганидан сўнг, микроҳудуд бўйича аввал юборилган аризаси асосий мактабга автоматик равишда ўтказилади.
Ота-оналар фарзандини бўш ўринларга жойлаштириш учун my.maktab.uz платформасига ариза юборишлари мумкин.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October