Meta фойдаланувчиларни яширин кузатгани учун йирик жаримага тортилди

World

−

image

Италиянинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича ваколатли органи Meta компаниясини 805 миллион евро жаримага тортди. Бунга Android қурилмаларидаги Facebook иловаси орқали фойдаланувчиларнинг шахсий фотосурат ва видеоларига алоҳида розиликсиз кирилгани сабаб бўлди. Бу ҳақда ANSA хабар берди.

Гап Facebook иловасидаги “Галереядан тавсиялар олиш” функцияси ҳақида кетмоқда. У фойдаланувчиларга ижтимоий тармоқни кўриб чиқиш жараёнида телефон галереясидаги фото ва видеоларни пост учун ғоя сифатида таклиф қилади.

Текширув давомида компания галереяга кириш учун алоҳида розилик олмагани, балки бутун илова учун мўлжалланган умумий рухсатдан фойдалангани аниқланган. Бундан ташқари, мазкур функция дастлабки ҳолатдаёқ фаол бўлган.

Энди Meta ушбу функция учун фойдаланувчилардан алоҳида розилик олиши, унинг ишлаш тартибини тушунтириши ва дастлабки ҳолатда ўчирилган бўлишини таъминлаши керак. Компанияга талабларни бажариш учун 60 кун муҳлат берилган.

Маълумот учун, Италиядаги ушбу ҳолат тахминан 20 миллион Android фойдаланувчисига таъсир кўрсатиши мумкин.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends