Месси АФАдан ўз имижидан фойдаланишни тўхтатишни талаб қилмоқчи
Sport
−
11:49 206 2 minutes
Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси Аргентина футбол ассоциациясидан (АФА) молиявий можаролар туфайли ўз номидан тижорат мақсадларида фойдаланишни тўхтатишни талаб қилмоқчи. Бу ҳақда “A24” нашри хабар берди.
Манбага кўра, футболчи ўз адвокатларига ассоциацияга унинг исми ва суратидан тижорат мақсадларида фойдаланишни тўхтатиш бўйича расмий талабнома тайёрлашни топширган.
Шунингдек, Месси АФА президенти Клаудио Тапиа ва ташкилот хазиначиси Пабло Товиггино билан шахсий ҳамда тижорат алоқаларини узган.
Таъкидланишича, можарога футболчининг суратидан Аргентина пиво ишлаб чиқарувчисининг рекламасида фойдаланилгани сабаб бўлган. Бу эса Мессининг Америка бренди билан тузилган эксклюзив шартномасига зид келган. Журналистнинг айтишича, халқаро ҳомий юзага келган вазиятга аниқлик киритиш учун футболчининг вакилларига мурожаат қилган.
Маълумот учун, 39 ёшли Месси 2023 йилдан буён MLS’нинг “Интер Майами” клубида тўп сурмоқда. У фаолияти давомида “Барселона” ва ПСЖ жамоаларида ҳам ўйнаган. “Барселона” билан тўрт марта Чемпионлар лигаси, уч мартадан UEFA Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Аргентиналик ҳужумчи 2022 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, 2008 йилги Олимпия чемпиони ва икки карра Америка кубоги соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, у 8 марта “Олтин тўп” мукофотига сазовор бўлган.
Месси Аргентина терма жамоаси сафида 208 та учрашувда майдонга тушиб, 126 та гол урган. У терма жамоа тарихида энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. У олтита жаҳон чемпионатида иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, Месси жорий йилнинг 7 октябрь куни Месси Аргентина терма жамоаси сафида Бенинга қарши хайрлашув учрашувини ўтказганди.
Live
All