Мен дунёдаги энг зўр футболчиман – Кейн
Sport
−
11:06 724 1 minute
“Бавария” ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн 2026 йилги “Олтин тўп” совринини қўлга киритганидан сўнг ҳозирда дунёнинг энг зўр футболчиси эканлигини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида ёзиб қолдирди.
Футболчи Лондондаги Палладиум театрида ўтказилган тақдирлаш маросимидаги ғалабасидан кейин мухлисларга миннатдорлик билдирди.
“Барчангизга салом! Бу 2026 йилги “Олтин тўп” соҳиби – менман. Вой, бу қандай ажойиб туйғу! Лондондаги ажойиб оқшом билан барчани табриклайман. Дўстларимга, жамоадошларимга, мураббийлар ва ходимларга, бутун дунёдаги мухлисларга раҳмат. Сизларсиз бунинг имкони бўлмасди. Энди мен дунёдаги энг зўр футболчиман. Бу ажойиб ҳис. Катта раҳмат!” дейди Ҳарри Кейн.
Англиялик ҳужумчи видеога “Олтин тўпни ютиш мен учун шахсан нимани англатиши ҳақида қисқача хабар!” дея изоҳ қолдирди.
Овоз бериш натижаларига кўра, иккинчи ўринни “Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппе, учинчи ўринни эса “Барселона” юлдузи Ламин Ямаль эгаллади.
Маълумот учун, “Олтин тўп” соврини 1956 йилдан буён “France Football” журнали томонидан йилнинг энг яхши футболчисига топшириб келинади.
Live
All26 October
26 October