Мексика Олимпиада мезбонлиги учун курашдан чиқди

Sport

image

Мексика Олимпия қўмитаси 2036 йилги ёзги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш таклифидан воз кечди. Бу ҳақда қўмита раҳбари Мария Хосе Алькала маълум қилди.

“Олимпиадани ўтказиш ҳуқуқи учун рақобат жуда кучли ва биз 2032 йилда ўсмирлар Олимпиадасини ўтказиш учун ариза бермоқчимиз, бунинг учун бизда ажойиб имкониятлар мавжуд", дейди Алькала.

Қайд этиш жоиз, Ҳиндистон, Туркия, Индонезия ва Польша 2036 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун ариза топширган.

Маълумот учун, 2028 йилги Олимпиадага Лос-Анжелес, 2032 йилги мусобақаларга эса Брисбен шаҳарлари мезбонлик қилиши режалаштирилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends