Марокашда қон йиғиш учун сафарбарлик эълон қилинди

World

image

Марокашнинг Уарзазат ва Эррахидиядаги минтақавий қон қуйиш марказлари (МҚҚМ) Ал-Ҳауз провинцияси ва қиролликнинг бошқа ҳудудларида содир бўлган зилзила туфайли жароҳатланганларга ёрдам бериш учун имкон қадар кўпроқ қон қопларини йиғиш учун сафарбар қилинди. Бу ҳақда Марокаш телевидениеси хабар берди.

“Ушбу сафарбарлик зилзиладан жароҳатланганларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун жуда муҳим”, дейилади Уарзазат вилояти соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя делегациясининг баёнотида.

Баёнотда айтилишича, делегация зилзиладан зарар кўрган ҳудудларда тез ва самарали иш олиб бориши учун 65 та тез ёрдам машинасига қўшимча равишда 105 та тиббий ва маъмурий ходимлар жалб қилинган.

Аввалроқ маҳаллий ҳокимият органлари, соғлиқни сақлаш хизматлари ва Уарзазат фуқаролари жабрланганларга ёрдам бериш учун сафарбар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Марокашда 9 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган зилзила оқибатида 1037 киши ҳалок бўлиб, яна 1024 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик.

Акобир Сайидов


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends