Марғилондаги “заправка”да Matiz портлаб кетди (видео)
Crime
−
15 April 2025 8311 1 minute
Бугун, 15 апрель куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида жойлашган “заправка”ларнинг бирида Matiz автомобилининг газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 15 апрель куни соат 12:20 да Марғилон шаҳар “Шолдирама” МФЙ Алишер Навоий кўчасида жойлашган АГТКШда Matiz автомобилига ўрнатилган пропан газ баллони ичига метан гази тўлдириш вақтида портлаган.
“Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ А-373 “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида “Тошкент–Водий” йўналишида ҳаракатланган Changan русумли автотранспорт воситасида ёнғин юзага келгани ҳақида хабар берилганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November