Фарғонадаги “роддом”да фожиа: ҳамширалар пичоқланди. Қурбон бор

Crime

image

Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги туғуруқхонада катта ҳамшира бошқа ҳамшираларни пичоқлади. Оқибатда 2 киши жароҳатланди, 1 киши вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса, кеча, 7 сентябрь куни содир бўлган. Фожиа сабаби ҳозирча маълум эмас. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди. 

Унинг билдиришича, ҳодиса оқибатида 2 киши жабрланган, 1 нафари вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахса (аёл) Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилояти Зарбдор туман суди 77 ёшли такси ҳайдовчисини ўлдириб, унинг пули, телефони ва автомашинасини эгаллаган шахсга нисбатан 20 йилга озодликдан маҳрум қилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends