Мане ўзидан 13 ёш кичик қизга уйланди

Sport

image

Жорий йилнинг 7 январь кунида Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубининг сенегаллик ҳужумчиси Садио Мане 18 ёшли Ойша Тамбага уйланди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Ойша 31 ёшли футболчининг ўсмирлик йилларидаги севгилиси бўлган. У рафиқаси билан Сенегалда 16 ёшида учрашган.

Қизиғи шундаки, “Ал-Наср” юлдузи мактабда ўқиб юрган пайтларида Ойша Тамбанинг барча тўловларини тўлаган.

Маълумот учун, Садио Мане жорий мавсум “Ал-Наср” сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. “Transfermarkt”га кўра, футболчининг қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends