“Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчиси учун 50 млн евро таклиф қилди
Sport
−
11:32 476 1 minute
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Реал Мадрид” клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани трансфер қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур маълум қилди.
Нашрга кўра, Англия клуби 23 ёшли футболчи учун 50 миллион евро таклиф қилган.“Реал Мадрид” “манкунианликлар” таклифини қабул қилишга тайёрми ёки йўқми, ҳозирча номаълум. Бироқ манбага кўра, Мадрид клуби француз футболчиси билан хайрлашиш эҳтимолини истисно қилмаяпти.
Қайд этилишича, “Реал” бош мураббийи Жозе Моуриньо Камавингани асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмаяпти. Бу эса ярим ҳимоячининг ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этишига олиб келиши мумкин.
Маълумот учун, Камавинганинг “Реал Мадрид” билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.
Live
All