“Манчестер Юнайтед” футболчиси “Бетис” билан келишувга эришди
Sport
−
20 January 2025 4269 1 minute
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби вингери Антони “Бетис”га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Романонинг сўзларига кўра, “манкунианликлар” футболчиси Антонини Андалусия клубига мавсум охиригача ижарага бериш бўйича келишувга эришди. 24 ёшли бразилиялик вингер ҳафта якунига қадар “Бетис” футболчисига айланади.
Маълумот ўрнида, Антони “Манчестер Юнайтед” сафига 2022 йилда келиб қўшилган ва амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсум у клуб таркибида барча мусобақаларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Антонининг нархи “Transfermarkt” порталида 20 миллион еврога баҳоланган.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November