“Манчестер Юнайтед” Англия Лига кубогидан чиқиб кетди
Sport
−
10:12 526 1 minute
Кеча, 16 сентябрь куни “Манчестер Юнайтед” Англия Лига кубогининг 1/8 финал босқичида ўз майдонида “Брайтон”га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақадаги иштирокини якунлади. Учрашув “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтди.
“Манчестер Юнайтед” учрашувнинг дастлабки дақиқаларида икки гол фарқи билан олдинга чиқди. Шей Лэйси 8-дақиқада, Мейсон Маунт эса 10-дақиқада гол урди.
Бироқ “Брайтон” футболчилари учрашув тақдирини ўз фойдасига ҳал қилишга муваффақ бўлди. Меҳмонлар таркибида Хараламбос Костулас (45+1), Паскаль Гросс (65) ва Максим Де Кёйпер (70) гол киритди.
Маълумот учун, Англия Лига кубогида 1/32 финал босқичи Премьер-лига клублари иштирок этадиган мусобақанинг дастлабки босқичи ҳисобланади.
Лига кубоги 1960 йилдан бери ўтказиб келинади ва унда Англия футболининг юқори тўрт дивизионида иштирок этувчи жамоалар қатнашади.
Ўтган мавсум финалида “Манчестер Сити” “Арсенал”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, совринни тўққизинчи марта қўлга киритган эди. “Ливерпуль” эса мусобақада 10 марта ғолиб бўлиб, совринлар сони бўйича рекордчи ҳисобланади.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September