Малида тўйдаги отишмада 10 киши ҳалок бўлди
World
−
24 July 2023 5361 1 minute
Мали марказидаги Томиньян шаҳрида содир этилган теракт оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Қайд этилишича, Жанкоин қишлоғидаги тўй маросими пайтида номаълум қуролланган шахслар ўт очган.
Ҳодиса оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, яна уч киши яраланган.
Охирги йилларда Буркина-Фасо, Мали ва Нигер давлатларидаги “Ал-Қоида” ва ИШИДга алоқадор гуруҳлар томонидан ҳужумлар уюштирилмоқда.
2013 йилдан бери Малида хорижий ҳарбий миссиялар жойлаштирилганига қарамай, террор ҳужумлари камайгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сомалида юз берган портлашда 25 бола ҳалок бўлганди.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October