Малайзияда Махатхир Муҳаммад ўрнига Бош вазир тайинланди
World
−
29 February 2020 6033 1 minute
Муҳиддин Ясин Малайзиянинг кейинги Бош вазири бўлади. Бу ҳақда бугун, 29 февраль куни Қирол саройи маълум қилди.
Мамлакат қироли Абдуллоҳ II Ясин парламентдаги қонунчилар орасида кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланиши мумкинлигини айтди.
Муҳиддин 1 март куни қасамёд қилади, дейилади сарой баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 24 февраль куни Малайзия собиқ Бош вазири Махатхир Муҳаммад истеъфога чиққан эди.
Нуруллоҳ Шарипов
Live
All