Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди
Local
−
08 May 2025 17338 1 minute
Кеча, 7 май куни давлат раҳбарининг тегишли қарори билан Эъзозхон Гапиржоновна Каримова Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари – Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Маълумот учун, у бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Эъзозхон Каримова 2021 йилда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи, 2021-2023 йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
2023-2024 йилларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги “Янги Ўзбекистон” университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида иш олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Адҳам Юсупович Худойқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида янги ташкил этилган Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September