“Макка келишуви”дан хавотирланишимизга сабаб йўқ – Бақоий
World
−
10 August 1979 2 minutes
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида имзоланган “Макка келишуви”да Теҳронни хавотирга солиши мумкин бўлган қоидалар йўқлигини билдирди. Бу ҳақда Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Бақоий маълум қилди.
“Уч давлат – Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони билан бизни чуқур диний, тарихий ва цивилизацион ришталар боғлаб туради. Шунинг учун ушбу келишув Эронга қарши қаратилганидан хавотирланишимизга сабаб йўқ”, деган дипломат ҳафталик брифингда.
Бақоий, шунингдек, Эронга қўшни бўлган Туркия ва Покистон халқлари билан дўстона ҳамда маданий алоқалар мавжудлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, келишув минтақадаги давлатлар хавфсизликни таъминлаш масаласида АҚШ ва бошқа ташқи кучларнинг ваъдаларигига таяниб бўлмаслиги ҳақида хулосага келганини кўрсатади.
Мекка келишуви нимани назарда тутади?
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва Бош вазири Муҳаммад бин Салмон ҳамда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф жорий йилнинг 7 август куни Маккада 3 давлат ўртасидаги Мудофаа соҳасида ҳамкорлик келишувини имзолаган.
Маълум қилинишича, келишув ҳеч бир давлатга қарши қаратилмаган мудофаа ҳамкорлигини назарда тутади. Ҳужжат минтақавий ва халқаро тинчлик, барқарорлик ҳамда фаровонликни таъминлаш бўйича мажбуриятларни кучайтиришга қаратилган.
Келишувга кўра, 3 давлатдан бирига қилинган ҳар қандай қуролли ҳужум учала давлатга қарши тажовуз сифатида баҳоланади.
Шунингдек, ҳужжат 3 мамлакатнинг бир-бири хавфсизлигини қўллаб-қувватлаши, мудофаа саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантириши ва қуролли кучларнинг ўзаро мувофиқлигини оширишини назарда тутади.
Live
All