Маҳмуд Муродов навбатдаги жанги юзасидан музокара бошлади
Sport
−
22 October 2019 6685 1 minute
Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Мурадовнинг менежер ва промоутерлари Муродовнинг иккинчи жанги бўйича UFC ташкилоти билан музокара бошлади.
“Режа бўйича январь ёки февраль ойида UFCдаги иккинчи жангим бўлиб ўтади. Бу бўйича менежерларим UFC билан музокара бошлашди. Яқин кунларда янгилик бўлиб қолиши керак”, дейди Муродов.
Маълумот учун, Маҳмуд Муродов UFCдаги дебют жангида италиялик Алессио Ди Чирикога қарши октагонга кўтарилиб, рақибини 29:28, 29:28, 29:28 ҳисобида мағлуб этган эди.
Live
All