Лукаку Туркия клубига ўтишга рози бўлди
Sport
−
10:58 669 1 minute
Италиянинг “Наполи” жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку Туркиянинг “Фенербаҳче” клубига ўтишга рози бўлди. Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто хабар берди.
Манбага кўра, 33 ёшли бельгиялик футболчи ва туркиялик клуб трансфернинг шахсий шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришган. Ҳозирда “Фенербаҳче” “Наполи” билан музокара олиб бормоқда.
Туркия клуби ҳужумчи учун биринчи таклифини аллақачон билдирган – тахминан 6 миллион евро. Шу билан бирга, “Наполи” Лукаку учун қарийб 12 миллион евро олишни режалаштирмоқда.
Бельгиялик футболчининг “Наполи” билан шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади. Аввалроқ, Лукаку жамоанинг мавсумолди йиғинларига қўшилмагани ва “Наполи” уни 10 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, ўтган мавсумда Лукаку “Наполи” сафида бешта учрашувда майдонга тушиб, бир гол урган эди.
Live
All