Лука Модричнинг қизи “Реал Мадрид”га ўтди
Sport
−
11:09 723 1 minute
Италиянинг “Милан” жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг қизи Эма футболчилик фаолиятини “Реал Мадрид” академиясида давом эттиради. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Модричнинг оиласи Италияга кўчиб ўтишидан олдин Эма “Реал Мадрид” аёллар жамоасига қўшила олмаган. Ўша вақтда клуб тузилмасида унинг учун мос ёш тоифаси мавжуд бўлмаган.
Энди Эма Мадрид академиясида машғулотларни давом эттириш имкониятига эга бўлади. Таъкидланишича, унинг трансферидан сўнг Модричнинг оиласи асосан Мадридда яшайди. Эма шу пайтгача “Милан”нинг 13 ёшгача бўлганлар жамоасида ўйнаган.
Маълумот учун, Лука Модрич 2012 йилдан 2025 йилгача “Реал Мадрид” сафида тўп тепган. 40 ёшли хорватиялик ярим ҳимоячи ҳозирда “Милан” шарафини ҳимоя қилмоқда.
Live
All