Лондондаги стадионда инсон жасади топилди

Sport

image

Кеча, 18 август куни Лондондаги “Чарлтон Атлетик” футбол клуби уй учрашувларини ўтказадиган “Вэлли” стадионида эркак кишининг жасади топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Чарлтон Атлетик” ҳолат юзасидан маҳаллий полициянинг тергов ишларида ҳамкорлик қилмоқда”, дейилади клуб баёнотида.

BBC хабарига кўра, полиция 33 ёшли эркакнинг баландликдан йиқилиб тушган бўлиши эҳтимолини текширмоқда. Ҳодисанинг барча ҳолатлари ўрганилмоқда. Суд-тиббий экспертлар маълумотига кўра, ўлим жорий йилнинг 17 август куни эрталаб содир бўлган. Стадион ходимлари жасадни бир кун ўтиб аниқлаган.

Клуб ҳодиса билан боғлиқ ҳолда ўз томонидан ҳеч қандай қоидабузарлик содир этилмаганини маълум қилган.

Маълумот учун, “Чарлтон Атлетик” Англия чемпионатининг энг юқори дивизиони – Премьер-лигадан кейинги поғона бўлган Чемпионшипда иштирок этади. Жамоа мавсумнинг биринчи турида “Дерби Каунти”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Эндиликда “Чарлтон Атлетик” иккинчи турда жорий йилнинг 22 август куни сафарда “Вест Хэм Юнайтед”га қарши майдонга тушади. Жамоанинг кейинги уй учрашуви эса 29 август куни “Престон Норт Энд”га қарши бўлиб ўтади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends