Ллойд Остин ва Энтони Блинкен Киевга борди

World

image

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ва Давлат котиби Энтони Блинкен кеча, 24 апрель куни Украина пойтахти Киевга ташриф буюрди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берган. 

Таъкидланишича, сафар давомида сиёсатчилар Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашиб, мавжуд вазиятни муҳокама қилган. 

Музокаралар давомида томонлар америкалик дипломатларни Киевга қайтариш масаласини муҳокама қилган. Қайд этилишича, элчихона ходимлари шу ҳафтадаёқ қайтиб келиши ва иш бошлаши мумкин. 

Бошқа нарсалар қаторида АҚШ расмийлари Украинага бевосита ва билвосита ҳарбий ёрдам сифатида 700 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилишини эълон қилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 апрель куни АҚШ сенатори Стив Дэйнс ва Вакиллар палатаси аъзоси Виктория Шпартц Киев ва унинг чекка ҳудудларига ташриф буюрганди. 


Rate Count

139

Rating

3

Rate this article

Share with your friends