LIVE: Хави “Пахтакор”га иккита гол урди

Sport

image

Осиё Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Ал-Саад” жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди. Айни пайтда биринчи тайми давом этаётган учрашувда “Барселона”нинг собиқ аъзоси Хави “Ал-Саад”нинг асосий таркибида “Пахтакор”га қарши ўйинни бошлади.

Учрашувнинг олтинчи дақиқасидаёқ, испан афсонаси “Пахтакор” дарвозасини ишғол қилди. Шундан сўнг, 10 дақиқада “шерлар”нинг ёш аъзоси Хожакбар Алижонов ҳисобни тенглаштирди. Аммо орадан 5 дақиқа ўтиб, яна ўша Хави “Ал-Саад”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Маълумот учун, Тошкентнинг “Пахтакор” клуби учрашувдан олдин ОЧЛда ўз гуруҳида 4 очко билан етакчи бўлиб турган эди.


Author

Rate Count

80

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends