Кроос мураббийлик фаолиятини бошламоқчи

Sport

−

image

“Реал Мадрид” ва Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Манбага кўра, Кроос Испания Қироллик футбол федерациясига (RFEF) 2027-2028 йилги мавсумда профессионал футболчилар учун мўлжалланган мураббийлик курсида қатнашиш истаги борлигини билдирган.

Курсни тамомлаганидан сўнг у “UEFA A” тоифали мураббийлик лицензиясини олади. Бу унга Испаниянинг учинчи дивизионидаги жамоаларни бошқариш имконини беради. Шунингдек, Кроос юқори ва иккинчи дивизион клубларида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаши мумкин.

Маълумот учун, 36 ёшли Кроос “Реал Мадрид” сафида беш марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Шунингдек, у “Бавария” билан ҳам ушбу мусобақада ғалаба қозонган. 2014 йилда Германия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Кроос 2024 йил июль ойида Германия яшил майдонларида бўлиб ўтган Европа чемпионаидан сўнг профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends