Краковда теракт уюштирган эркак шифохонада вафот этди
World
−
11:49 747 1 minute
Польшанинг Краков шаҳрида теракт уюштирган эркак шифохонада вафот этди. Бу ҳақда полиция хабар қилди.
“Фожиали воқеалар айбдори бугун эрталаб шифохонада вафот этди”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, прокуратура 6 кишининг ҳалок бўлиши ва яна 16 кишининг жароҳатланишига олиб келган теракт бўйича жиноят иши қўзғатган. Бундан ташқари, 24 ёшли гумонланувчи Михал Оксинскийга нисбатан ота-онаси ва синглисини ўлдирганлик бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, 7 ноябрь куни қуролланган 24 ёшли эркак машинада Краковнинг Бош бозор майдонига учиб кирган ва йўловчиларга қарата ўт очган эди. Отишма оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 16 киши, шу жумладан икки нафар полициячи жароҳат олди. Отишма содир этган шахс полиция билан отишмада яраланиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эди.
Текширув давомида Михал Оксинский ўз оиласининг уч аъзосини ҳам ўлдиргани маълум бўлди. Островец-Свентокшиский шаҳридаги хонадонда унинг ота-онаси ва синглисининг жасади топилган.
Польша Бош вазири Дональд Туск содир бўлган воқеани теракт деб атади. Президент Кароль Навроцкийнинг қарори билан мамлакатда 8 ва 9 ноябрь кунлари миллий мотам деб эълон қилинди. Краковда эса мотам 11 ноябргача давом этади.
Live
All