Коронавирус вакцинаси сабаб дунёда миллиардерлар 9 нафарга кўпайди

Local

image

Фармацевтика компанияларининг коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариши ортидан дунёда миллиардерлар сони тўққизтага кўпайди. Бу ҳақда “The People's Vaccine Alliance” маълум қилди.

Янги миллиардерлар қаторига Moderna компаниясининг тўрт вакили – бош директор Стефан Бансель, таъсисчилардан бўлган Нубар Афеян ва инвесторлар Тимоти Спингер ҳамда Роберт Лангер кирган.

Бундан ташқари, рўйхатга BioNTech раҳбари Угур Шахин, Испаниянинг Rovi фармацевтик компанияси бош директори Хуан Лопес-Бельмонте ва Хитойнинг CanSino Biologics компаниясининг уч нафар таъсисчиси кирган.

Таъкидланишича, янги миллиардерларнинг умумий бойлиги 19,3 млрд долларни ташкил қилади.


Rate Count

139

Rating

3

Rate this article

Share with your friends