Коронавирус сабаб Нью-Йорк қамоқхоналаридан 900 нафар маҳбус озод қилинди

World

image
Скофилд режалари энди керак эмас. АҚШда маҳбуслар озод қилинади north_east

Скофилд режалари энди керак эмас. АҚШда маҳбуслар озод қилинади

Нью-Йорк раҳбарияти коронавирус хавфи туфайли қамоқхоналардан 900 нафар маҳбусни озод этди. Бу ҳақда шаҳар мэри Билл де Блазио маълум қилган.

“Бизнинг қамоқхона тизимларимиздан 900 нафар маҳбус озод этилди”, деди у матбуот анжуманида.

Де Блазио аввалроқ “70 ёшдан ошган ва соғлиғида муаммоси бор ҳеч бир маҳбус қамоқхонада қолмаслиги кераклигини” маълум қилган эди. Гап оғир жиноятга қўл урганлар ҳақида бормаяпти.

Сўнгги маълумотларга кўра, Нью-Йоркда коронавирусдан вафот этганлар сони 1096 нафарга етди. Штатнинг 41 771 нафар аҳолиси инфекция юқтириб олган. 8549 бемор шифохоналарга жойлаштирилган.

Аввалроқ, БМТ экспертлари дунё мамлакатларига озодликдан маҳрум қилинган маҳбусларни коронавирусдан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар бергани ҳақида маълум қилган эдик.


Rate Count

42

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends