Коронавирус сабаб Ла Лига икки ҳафтага тўхтатилди

Sport

image

Коронавирус эпидемияси дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Ушбу вирус спортга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Италия А сериясидан кейин, Испания чемпионати ҳам коронавирус сабаб икки ҳафтага расман тўхтатилди. “Реал Мадрид” баскетбол жамоаси аъзосининг коронавирусга чалингани бунга сабаб бўлмоқда.

Маълумот ўрнида, коронавирус эпидемияси туфайли Италияда вазият оғирлашгани боис, А серия чемпионати қолдирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Айни дамда, 128 058 инсон коронавирусга чалинган. 4717 нафар одам ушбу вирус туфайли вафот этган. 68 337 инсон CoVID-19 вирусидан фориғ бўлган.


Rate Count

26

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends