Колумбиядаги ер силкинишида уйсиз қолганларга ижара пули берилади

World

image

Колумбияда жорий йилнинг 10 август куни содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 265 нафарга етди. Колумбия Президенти Абелардо Де Ла Эсприэлла мамлакат пойтахти Боготадаги Сан-Карлос саройидан баёнот бериб, зилзила оқибатлари бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, табиий офат оқибатида 265 киши ҳалок бўлган, 3 494 киши жароҳатланган, 496 киши эса бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Де Ла Эсприэлланинг маълум қилишича, зилзила жами 52 816 кишига таъсир кўрсатган. Шунингдек, Кали, Перейра, Кибдо, Манисалес ва Армания шаҳарларида “қизил даражадаги” фавқулодда ҳолат режими ҳамон амал қилмоқда.

Шу билан бирга, Миллий суд тиббиёти ва суд экспертизаси институти сўнгги бюллетенида маълум қилишича, Манисалес, Перейра, Кали, Буга, Тулуа, Буэнавентура ва Кибдо каби шаҳарлардан олиб келинган 202 нафар марҳумнинг 122 нафари шахсини аниқлашга муваффақ бўлинган.

Президент Абелардо Де Ла Эсприэлла қурбонлар сони энг кўп қайд этилган Перейра шаҳрида чиқиш қилиб, зилзила оқибатида уй-жойидан айрилган оилаларга ижара ҳақини тўлаш учун молиявий ёрдам кўрсатилишини билдирган.

Аввалроқ, мамлакатда 10 август куни содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила қурбонлари хотирасига уч кунлик миллий мотам эълон қилингани хабар қилинган эди. Шунингдек, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 250 нафардан ошганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends