Когонда оёқ кийимига гашиш яширган эркак ушланди (видео)

World

image

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаронинг оёқ кийими ичидан 12,78 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Когон шаҳар ички ишлар бўлими тезкор вакиллари ҳамда Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ходимлари ҳамкорлигида махсус тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Фарғона вилояти Қувасой шаҳри Ҳамдўстлик маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро тўхтатилиб, унинг уст-боши холислар иштирокида кўздан кечирилган. Шунда унинг оёқ кийими ичига яширилган, ўзига хос ўткир ҳидли ва юмшоқ ҳолатдаги шубҳали модда топилган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу модда таркибида тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган, соф оғирлиги 12,78 граммга тенг гашиш гиёҳвандлик моддаси экани тасдиқланган.

Шундан сўнг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилган. Олиб борилган суриштирув ва тезкор ҳаракатлар натижасида Фарғона шаҳри Дўрмон кўчаси, 61-уйда яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ҳам қўлга олинган. У 40 грамм миқдоридаги гашиш моддасини 5 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 6-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида катта миқдордаги гашиш гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний муомалага киритилишига чек қўйилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends