Хорватияда зилзила юз берди
World
−
16 February 2023 28053 1 minute
Жорий йилнинг 16 февраль куни Хорватияда 5,3 магнитудали зилзила ва 3 та паст кўрсаткичли ер силкинишлари кузатилди. Бу ҳақда “Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази” (EMSC) хабар берди.
Маълумот берилишича, 5,3 магнитудали зилзила маҳаллий вақт билан 9:47 да қайд этилган. Зилзиладан бироз вақт ўтгач, 2,0 ва 1,6 магнитудали кичик ер силкинишлари кузатилган.
Зилзила эпимаркази 141 минг аҳоли яшовчи Риека шаҳридан 36 километр жануби-шарқда бўлгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October
Sergelidagi masjidga o't ketdi
03 October