Хоразмда 2 млрд сўмлик “свет”ни ўғирлаган фермер ушланди

Crime

image

Хоразм вилояти Урганч туманидаги “V.B.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Р. хўжаликка тегишли ер майдонларини суғоришга мўлжалланган сув насосини ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, 2 млрд 203 млн сўмлик 2 млн 446 минг кВт соат электр энергиясини ўғирлагани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан  “V.B.” фермер хўжалиги мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жиззахда 745,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланганди.  
 


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends