Хитой Сурияга иқтисодий ёрдам кўрсатишга ваъда берди 

World

image

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Сурия Президенти Башар Асадни қайта сайлангани билан табриклади ва терроризмга қарши уруш натижасида вайрон бўлган мамлакатга иқтисодий ёрдам кўрсатишга ваъда берди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар берган. 

“Хитой Суриянинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди. Хитой-Сурия ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилиши учун COVID-19 эпидемиясига қарши курашда, мамлакат иқтисодиётини тиклашда ва аҳоли турмушини яхшилашда ҳар томонлама ёрдам беради”, дейилган хабарда. 

Си Цзиньпин ўзининг табрик телеграммасида Хитой ва Сурия ўртасидаги анъанавий яхши муносабатларни қайд этган. 

“Мен Хитой-Сурия муносабатларини ривожлантиришга катта аҳамият бераман ва бундан-да катта ютуқларга эришиш учун Президент Асад билан биргаликда Хитой-Сурия муносабатларини ривожлантиришга тайёрман”, деган Си Цзиньпин. 

Эслатиб ўтамиз, Сурия Араб Республикасининг амалдаги раҳбари Башар Асад жорий йилнинг 26 май куни ўтказилган сайловларда 95 фоиздан ортиқ овоз олиб, президентликка қайта сайланганди. 


Tags

Rate Count

52

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends