Халқ таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10 июнь кунидаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари тайинланди. бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Президент қарорига кўра, Каримжонов Рустам Олимжон ўғли Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу пайтгача Рустам Каримжонов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги “Инновация, технология ва стратегия” маркази давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Рустам Каримжонов 2019 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланган Сарвар Бабаходжаев ўрнига тайинланди.

Рустам Каримжонов 2009 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини (бакалавр) ва 2011 йилда Корея Республикасидаги Халқаро Солбриж университети (магистратура) ни тамомлаган.


Tags

Rate Count

128

Rating

3

Rate this article

Share with your friends