Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак Туркияда қўлга олинди
Crime
−
12:11 1672 1 minute
Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркия ҳудудида қўлга олиниб, мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан 1,5 йил давомида халқаро қидирувда бўлган А.А. Туркияда яшириниб юрган вақтида аниқланиб, тегишли тартибда Ўзбекистонга топширилган.
Мазкур шахс тергов ва суд жараёнларини давом эттириш учун ваколатли органлар ихтиёрига ўтказилган.
“Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик жиноятчиликка қарши курашиш, халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш ҳамда уларнинг жавобгарликдан қочиб юришига йўл қўймаслик борасида изчил давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Ф.В. Польшадан Ўзбекистонга қайтарилган эди.
Live
All