Каземиро фаолияти давомида фамилияси нотўғри ёзилган формада ўйнаганини маълум қилди

Sport

−

image

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Карлос Каземиро либосидаги фамилияси нотўғри ёзилганини маълум қилди. Бу ҳақда “Football Focus” хабар берди.

“Менинг тўлиқ исмим Карлос Энрике Казимиро – “и” орқали ёзилади. Сан-Паулу клубидагилар хато қилиб, “е” ёзиб қўйган. Ўша пайт зўр ўйнагандим, ирим қилиб ҳаммаси шу ҳолатда қолаверсин, деб айтгандим”, дейди футболчи. 

Маълумот учун, бразилиялик футболчи фаолияти давомида “Сан-Паулу”, “Порту” ва “Реал” каби жамоаларда тўп тепган. У терма жамоа сафида Америка кубогида зафар қучган.

Жорий мавсудам Каземиро АПЛда 17 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends