Карим Бензема Испанияга қайтиши мумкин 

Sport

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Карим Бензема фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Transfer News Live” нашри хабар берди.

Саудия Арабистони клуби “Астон Вилла” ҳужумчиси Олли Уоткинс билан келишувга эришган ва 38 ёшли франциялик футболчини қўйиб юборишга тайёр.

Манбага кўра, “Бетис” Карим Бенземани таркибига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Севилья клуби собиқ “Реал Мадрид” юлдузи “Ал-Ҳилол” билан шартномасини бекор қилиб, эркин агентга айланган тақдирдагина у билан музокара бошлаши мумкин.

Айтишларича, Карим Бензема шартномаси бўйича тўлиқ маошини олмагунча “Ал-Ҳилол” билан келишувни бекор қилишни истамоқда. “Олтин тўп” соҳиби билан амалдаги шартнома 2027 йил ёзга қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг “Трабзонспор” клуби ҳам Карим Бенземанинг трансфери бўйича музокаралар олиб бораётганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends