Карантин нормал шароитда – Маҳачев Ҳабиб ҳақида

Sport

image

UFC енгил вазн тоифасининг 4-рақамли жангчиси Ислом Махачев (21-1) Instagram саҳифасида Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг (29-0) Маямидаги спорт залида тушган суратига изоҳ қолдирди. 

“Сенинг карантининг нормал шароитда”, дея ёзиб қолдирган Махачев.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал UFC собиқ чемпиони Ҳабибга коронавирус ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берилганди. “Бургут” фаолиятидаги сўнгги жангини 2020 йил октябрь ойида ўтказган. Ўшанда у UFC 254 турнирида Жастин Гетжини иккинчи раундда учбурчак бўғиш усули билан мағлуб этганди. Жангдан сўнг, Ҳабиб ММА’даги фаолиятини якунлашини эълон қилди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг 30 октябрь куни Махачев UFC 267 доирасида сўнгги жангини ўтказган ва Янги Зеландия вакили Ден Хукерни (21-11) биринчи раунддаёқ “кимура” усулида мағлуб этган. 
 


Rate Count

22

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends