Ҳабиб Нурмуҳамедов коронавирусга чалинди
Спорт
−
14 Январь 2022
7290Енгил вазн тоифасида Ultimate Fighting Championship (UFC) чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг коронавирус учун топширган тести ижобий чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 33 ёшли спортчи айни вақтда Сингапурдаги меҳмонхоналардан бирида карантинга олинган.
Эслатиб ўтамиз, “Бургут” фаолиятидаги сўнгги жангини 2020 йил октябрь ойида ўтказган. Ўшанда у UFC 254 турнирида Жастин Гетжини иккинчи раундда учбурчак бўғиш усули билан мағлуб этганди. Жангдан сўнг, Ҳабиб ММА’даги фаолиятини якунлашини эълон қилди.
Маълумот учун, Нурмуҳамедов карьерасида 29 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
LiveБарчаси