Ҳабиб Нурмуҳамедов коронавирусга чалинди
Спорт
−
14 Январь 2022
6964Енгил вазн тоифасида Ultimate Fighting Championship (UFC) чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг коронавирус учун топширган тести ижобий чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 33 ёшли спортчи айни вақтда Сингапурдаги меҳмонхоналардан бирида карантинга олинган.
Эслатиб ўтамиз, “Бургут” фаолиятидаги сўнгги жангини 2020 йил октябрь ойида ўтказган. Ўшанда у UFC 254 турнирида Жастин Гетжини иккинчи раундда учбурчак бўғиш усули билан мағлуб этганди. Жангдан сўнг, Ҳабиб ММА’даги фаолиятини якунлашини эълон қилди.
Маълумот учун, Нурмуҳамедов карьерасида 29 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023