Қурилишда ишлаётган ўзбекистонлик бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди
Local
−
08 September 2019 4695 1 minute
Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятининг Сариоғоч туманидаги қурилиш майдонида Ўзбекистон фуқароси А.Б. баландликдан қулаб тушди ва вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга таяниб ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан тезкор алоқа ўрнатган ҳамда марҳумнинг жасадини ватанга жўнатиш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November