Қозоғистонлик олимлар қадимий хатни топишди
World
−
04 October 2019 7082 1 minute
Қозоғистонлик олимлар Оренбург давлат архивидан Aбулхайрхондан император Елизаветтага ёзилган ноёб хатни топди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.
Номаълум хат эски славян тилидан таржима қилинмоқда. Вилоят архиви ходимларининг сўзларига кўра, қарийб 300 йиллик ҳужжат 200 саҳифадан иборат.
Aниқ маълумки, унда Aбулхайрхон шаҳар қуришни сўрайди. Бундан ташқари, хиваликлар томонидан асирга олинган унинг ўғли Эраланинг исми тилга олинган.
Эндиликда олимлар хоннинг ташаббуси билан қайси шаҳар пайдо бўлганини аниқлашлари керак. Тахминларга кўра, бу Орск ёки Бердск шаҳарларини қуриш учун сўров бўлиши мумкин.
"Ҳужжатлар 1741-42 йилларга бориб тақалади, чунки улар ушбу икки шаҳарнинг ташкил топган санасига тўғри келади", деди Aқтобе вилоят архиви тадқиқотчиси Нурлан.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September