Қозоғистонга киришга мажбурий пуллик рухсатнома жорий этилди

World

image

Қозоғистон виза талаб қилинмайдиган хорижликлар учун мамлакатга киришга пуллик электрон рухсатномаларни босқичма-босқич жорий этишни бошлади. Мамлакатга киришнинг янги қоидалари ҳақидаги тафсилотларни Сербия ТИВ эълон қилди.

Қайд этилишича, Electronic Travel Authorization (ETA) рухсатномаси QazETA рақамли платформаси орқали берилади. Рухсатномани расмийлаштириш учун сафардан камида 72 соат олдин ариза топшириш керак. Рухсатнома 180 календарь кунига берилади ва ушбу давр мобайнида мамлакатга бир неча бор кириш имконини беради.

Рухсатномаларни жорий этиш босқичлари ҳақида қуйидагилар маълум:

25 августдан 1 ноябргача янги тизим тест режимида ишлайди. Ушбу даврда хорижликлар мамлакатга рухсатномасиз киритилади. Чeгарачилар кейинги сафар кириш учун бундай рухсатнома талаб қилиниши ҳақида огоҳлантиради.

  • 1 ноябрдан электрон рухсатнома Қозоғистонга самолётда борувчилар учун мажбурий бўлади.
  • 15 ноябрдан Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ташқи чегарасини, яъни Қозоғистоннинг Хитой, Туркманистон ва Ўзбекистон билан чегарасини автомобиль ёки автобусда кесиб ўтувчилар учун рухсатнома талаб қилинади.
  • 30 ноябрдан талаб Евроосиё иқтисодий иттифоқи ички чегараларидаги – Россия ва Қирғизистон билан автомобиль ўтказиш пунктларига татбиқ этилади.
  • 15 декабрдан рухсатнома мамлакатга поездда ва денгиз орқали келувчилар учун мажбурий бўлади.

Қозоғистон визасиз режим ўрнатилган мамлакатлар фуқаролари учун киришга пуллик электрон рухсатномалар жорий этиши ҳақида август ойи бошида маълум бўлган. Тегишли қарор лойиҳасини Қозоғистон ИИВ эълон қилган. Идора рухсатномалар 2026 йилнинг августидан декабригача жорий этилишини маълум қилган. Ўшанда босқичлар ёки рухсатнома қиймати ҳақида расмий маълумотлар эълон қилинмаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends