Қозоғистондан Ўзбекистонга гўшт экспорти 134 баробар ошди
Local
−
13 June 2023 10012 1 minute
Қозоғистондан Ўзбекистонга гўшт экспорти 134 баробар ошди. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
“2019 йилда гўшт экспорти жами 9,7 минг тоннани, жумладан, Хитойга – 3,6 минг тонна, Россияга – 2,1 минг тонна ва Эронга – 2,3 минг тоннани ташкил этди. 2022 йил охирида биз Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қирғизистонга экспортни қайта йўналтиришга ва 2,9 баробарга оширишга муваффақ бўлдик”, дейди Ербол Карашукеев.
Вазирнинг таъкидлашича, Қозоғистонда ўтган йили гўшт экспорти 28,7 минг тоннани ташкил этган.
“Бу сўнгги 10 йилдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Ўтган йилги тенденция жорий йилда ҳам давом этяпти. Шу қаторда Ўзбекистонга гўшт экспорти 134 баробар, БААга эса 8 баробар ошди”, дея қўшимча қилган у.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September