Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди
Crime
−
17:31 2126 1 minute
Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида ЙТҲда ҳалок бўлган 3 нафар ўзбекистонликнинг жасади мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадларини мамлакатга тезкор қайтариш бўйича барча зарур чораларни кўрган.
Жумладан, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда ҳалок бўлган 3 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадларини доимий яшаш жойи – Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ўз вақтида етказиш масаласи Қозоғистоннинг ваколатли идоралари билан тезкорлик билан ҳал этилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 август куни Қизилўрда шаҳридан ўтувчи Шимкент–Самара автомобиль йўлининг Ақсай ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган. Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг дастлабки маълумотларига кўра, ҳодиса ҳайдовчининг рул бошқарувида ухлаб қолиши натижасида юк автомобили билан тўқнашиши сабабли содир бўлган бўлиши мумкин.
Live
All