Қозоғистонда салкам беш балли зилзила содир бўлди
World
−
09 July 2023 7352 1 minute
Бугун, 9 июль куни Олмаотадан 266 километр узоқликда 4,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда "Tengrinews" хабар берди.
Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошидаги сейсмик станциялар тармоғи тақдим қилган маълумотларга кўра, зилзила 9 июль куни тушдан кейин Олмаота вақти билан соат 14:54 да қайд этилган.
Аниқланишича, зилзила маркази Хитойда жойлашган. Магнитуда 4,8 баллни, зилзила чуқурлиги 10 километрни ташкил этган.