Қозоғистонда картошканинг янги нави яратилди

World

image

Қозоғистонлик олимлар юқори ҳосилдор ва касалликларга чидамли янги картошка навини яратди. Бу ҳақда Қозоғистон Фан ва олий таълим вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, янги нав “Айтхожин” деб номланган бўлиб, Қозоғистон Мева-сабзавотчилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Мурат Айтхожин номидаги Молекуляр биология ва биокимё институти мутахассислари ҳамкорлигида яратилган.

Олимлар Қозоғистоннинг тупроқ-иқлим шароитига мослашадиган, юқори ҳосил берадиган ва касалликларга чидамли картошка навини яратишни мақсад қилган. Янги навни яратишда анъанавий селекция усуллари билан бир қаторда замонавий биотехнологик ва молекуляр-генетик технологиялардан фойдаланилган.

Маълум қилинишича, тадқиқотлар 267-бюджет дастури ҳамда 2024 – 2026 йилларга мўлжалланган дастурий-мақсадли молиялаштириш лойиҳаси доирасида амалга оширилган.

Лойиҳа картошка, сабзавот ва полиз экинларини етиштиришни барқарор ривожлантириш, селекция ва уруғчиликни такомиллаштириш ҳамда замонавий агротехнологияларни жорий этишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2025 йилда картошкачиликни ривожлантириш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 400 миллиард сўм йўналтирилиши ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends