Қозоғистонда энди золим эрларни уйдан ҳайдашга рухсат берилади
World
−
08 January 2024 6014 1 minute
Қозоғистон Мажлиси (парламент қуйи палатаси) депутатлари оилавий зўравонлик ҳолатларининг олдини олишни назарда тутувчи қонунчиликка ўзгартиришлар тайёрлади. Бу ҳақда ИИВ Маъмурий полиция қўмитаси раиси ўринбосари Ренат Зулхаиров брифингда маълум қилди.
Унга кўра, соғликка қасддан енгил зарар етказиш ва калтаклашни жиноят деб ҳисоблаш таклиф этилмоқда. Ҳозирда бундай ҳаракатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида талқин қилинади.
“Ҳуқуқбузарнинг хулқ-атворига қўйиладиган махсус талаблар доирасида судга тажовузкорни уйдан вақтинча чиқариб юбориш ҳуқуқи берилади. Шу билан бирга, ижтимоий мослашув марказларида унинг ҳаракатлари ҳақида ўйлаш сўралади”, деб тушунтирган қўмита раиси ўринбосари.
Шунингдек, суд тажовузкорни соғлиқни сақлаш ташкилотларида мажбурий психокоррекция курсларидан ўтишга мажбурлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Бундан ташқари, қонунчиликка уйдаги зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш марказларини кўпайтириш, ижтимоий-психологик тузатиш амалиётини киритиш кўзда тутилган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28