Қозоғистон Россиядан ғалла импортини тақиқлади
World
−
25 March 5413 2 minutes
Қозоғистон Россиядан бир қатор ғалла экинлари, уларни қайта ишлаш маҳсулотлари, шунингдек, ҳайвонлар учун ем сифатида ишлатиладиган қайта ишланган маҳсулотлар ва тайёр емларни олиб киришга вақтинчалик тақиқ жорий этди. Бу ҳақда Қозоғистон Ғалла иттифоқи таҳлил қўмитаси раҳбари Евгений Карабанов Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агросаноат мажмуасидаги давлат инспекцияси қўмитаси қарорига таяниб, ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон темир йўллари ҳам Россия ғалласи ортилган вагонларни орқага қайтаради. Тақиқ Россиядаги эпизоотик (ҳайвонлар ўртасидаги юқумли касалликлар) вазият ёмонлашгани фонида ветеринария хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан изоҳланган.
“Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноат мажмуасидаги давлат инспекцияси қўмитаси 2026 йил 21 мартдаги ҳужжат билан Россия Федерациясидан бир қатор ғалла экинлари, уларни қайта ишлаш маҳсулотлари, шунингдек, ҳайвонлар учун ем таркибий қисмлари ва тайёр емларни олиб киришга тақиқ жорий этди”, дейди Евгений Карабанов.
Чекловлар қуйидаги маҳсулотларга тааллуқли: буғдой (барча турлари), жавдар, арпа, сули, маккажўхори, соя дуккаклари (уруғликдан ташқари ҳаммаси), кепак, крахмал ишлаб чиқариш чиқиндилари, лавлаги жоми, буғдой бардаси, пивочилик дробинаси (чиқиндиси), кунжара ва шрот, ҳайвонлар учун ем ишлаб чиқаришда ишлатиладиган бошқа ўсимлик материаллари ва уларнинг аралашмалари, тайёр ҳайвон емлари.
Бунгача Россияда чорва молларининг оммавий сўйилиши фонида Қозоғистон Россиядан ҳайвонлар ва гўшт маҳсулотларини олиб кириш ҳамда транзит қилишга чекловлар киритган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September