Қозоғистон бензин ва дизель экспортига қўйилган тақиқни узайтирди
World
−
15:37 501 1 minute
Қозоғистонда бензин, дизель ёнилғиси ва айрим турдаги нефть маҳсулотларини автотранспорт воситалари орқали олиб чиқишга қўйилган амалдаги тақиқ яна олти ойга узайтирилди. Тегишли буйруқни Энергетика вазири Ерлан Аккенженов имзолаган.
Ҳужжатга кўра, чекловлар жорий йил 22 ноябрдан 2027 йил 22 майгача бўлган даврга белгиланди. Шу билан бирга, ҳужжатда истиснолар ҳам назарда тутилган. Чегарадан ташқарига қуйидагиларни олиб чиқишга рухсат берилади:
- айрим турдаги суркаш мойларини;
- автомобилларнинг стандарт бакларидаги ёқилғини – суткасига бир мартадан кўп бўлмаган миқдорда;
- соҳавий идора билан келишилган ҳолда ва зарур ҳужжатлар мавжуд бўлганда, тадқиқотлар ва синовлар учун мўлжалланган авиация ёнилғисини;
- ҳукумат қарорига кўра инсонпарварлик ёрдами учун ажратилган нефть маҳсулотларини.
Худди шу муддатда айрим нефть маҳсулотларини темир йўл орқали олиб чиқиш ҳам тақиқланди. Истиснолар тасдиқланган етказиб бериш режалари бўйича бензинга ва ҳукумат қарорига кўра инсонпарварлик ёрдами учун мўлжалланган нефть маҳсулотларига татбиқ этилади.
2027 йил 1 январдан 30 июнгача бўлган даврда Евросиё иқтисодий иттифоқининг божхона ҳудудидан ташқарига енгил дистиллятлар, авиакеросин, дизель, газойллар, толуол, ксилол ва нефть битумини олиб чиқишга тақиқ амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак автомобиль бензини экспортига қўйилган тақиқ жорий йилнинг охиригача узайтирилганини эълон қилганди.
Live
All