Қовунлар орасига яшириниб, Россияга киришга уринган ўзбекистонликлар ушланди (видео)
Crime
−
31 July 2024 11093 1 minute
Қовун ортилган юк машиналаридан бирида қутилар орасига яшириниб, Россия ҳудудига кирмоқчи бўлган ўзбекистонликлар ушланди. Бу ҳақда “Mash” хабар берди.
Қайд этилишича, Саратов вилоятининг Озинки қишлоғидаги назорат-ўтказиш пунктида чегарачилар юк машинасини тўхтатган. Ҳужжатларга кўра, унинг ичида фақат қовунлар бўлиши керак эди. Бироқ юк машинаси текширилганда қутилар остида тўрт нафар ўзбекистонлик борлиги аниқланган.
Таъкидланишича, ҳайдовчи ва қонунбузарларга нисбатан Россия давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Уларга 5 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August